Маълумки, 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учта мамлакат – АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Кеча ўйинлар ўтказиладиган 16та шаҳар номи эълон қилинди.
Ушбу рўйхатга биноан АҚШнинг Атланта, Бостон, Даллас, Ҳьюстон, Канзас Сити, Лос-Анжелес, Майами, Нью-Йорк, Филадельфия, Сан-Франциско, Сиетл, Мексиканинг Гвадалахара, Мехико, Монтеррей ҳамда Канаданинг Торонто ва Ванкувер шаҳарлари мундиални қабул қилади.
Янги регламент бўйича чемпионатда 48та жамоа иштирок этади. Ҳар бир шаҳар 3та жамоадан иборат гуруҳга мезбонлик қилади.