ОФК 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг қўшма саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими вақтларини маълум қилди. Тадбир 27 июль куни Куала Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 1-босқич қуръа ташлаш маросими– соат 11:00 ва  2-босқич қуръа ташлаш маросими – соат 13:00 бошланади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги саралашидаги иштирокини  иккинчи босқичдан бошлайди.