Ўзбекистон футболи юлдузларидан бири Сервер Жепаров “Локомотив”  клуби спорт директори этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.  

Сервер икки карра – 2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг  “Энг яхши футболчиси” деб топилган. Мамлакатимизнинг “Навбаҳор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локоматив”, “Металлург”, хорижнинг “Сеул”, “Аль Шабаб”, “Соннам”, “Ульсаа Хёнда”, “Истиқлол”. “Сепахон” жамоаларида тўп сурган.

У Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритиб, йил бошида лавозимини тарк этган ва 24 февралдан “Локомотив” футбол мактабида иш бошлаганди.