Nature журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, жигар саратонининг деярли барча турлари ушбу органнинг ўнлаб йиллар давомида сурункали касалликларидан кейин шаклланади.

Олимлар фаол ҳолатда жигар шикастланиши жараёнида чандиқ тўқималарининг шаклланишига туртки бўладиган Ито ҳужайралари – перицитларни ўрганишди. Генетик воситаларнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда, ушбу ҳужайралар популяцияси саратон ривожланишига қараб ўзгаришини пайқаш мумкин эди.

Соғлом жигарда Ито ҳужайралари ҳаракатсиз бўлиб, органни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган гепатоцитларнинг ўсишини таъминлайди. Аммо сурункали жигар касаллиги мавжуд бўлганда, бу ҳужайралар сони камаяди ва улар ҳам фаоллашади. Айнан фаол фазада Ито ҳужайралари ўсмаларнинг ривожланишига ёрдам берадиган омилларга таъсир қилади.

Ушбу кашфиёт Ито ҳужайраларининг нормал мувозанатини тиклаш орқали жигар саратонининг олдини олиш имкониятини оширади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, фаоллашган Ито ҳужайралари саратон ривожланиши учун қулай муҳит яратади, аммо шиш пайдо бўлгандан кейин улар касалликнинг ривожланишида алоҳида роль ўйнамайди.