ЙТҲ оқибатида у билан битта автомашинада бўлган адвокат ҳалок бўлиб, судянинг ўзи турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳолат юзасидан 9 март куни хизмат текшируви ўтказилган, унда Судьялар одоби кодекси талаблари бузилгани аниқланган.

Текширув хулосасини Сурхондарё вилояти судлари судьялар малака ҳайъати муҳокама қилган ва туман суди раисининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш бўйича қарор чиқарган. Мазкур қарорга нисбатан берилган шикоятлар эса рад этилгани айтилади.

Судялар олий кенгаши тармоқларда тергов ишлари тугамаганига қарамай суд раисининг ишдан кетгани барвақт хулосага келиш дея талқин қилинган хабарларни рад этди.

«Фожиа содир бўлган пайтда автомашина бошқарувида судья (суд раиси) бўлганига оид ахборотлар ҳам йўқ эмас», дея қўшимча қилди Судялар олий кенгаши.

Келтирилишича, ушбу чора интизомий жазо характерида бўлиб, тергов ишларига дахли йўқ. Шунингдек, оғир оқибатга олиб келган ЙТҲнинг айбдорини аниқлаш тергов органи ваколатига тегишли экани қўшимча қилинган.