Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаролар Д.Қ. ва М.Ж. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унинг таниши Р.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида тергов ҳибсхонасидан чиқариб, унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилишиб, эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Н. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг Зангиота туманидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган отасини 5 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали муддатидан илгари жазодан озод қилиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 35 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.