Бухоро шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Маърифат Умарова ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари ва прокротура тизими масъул ходимлари томонидан "Media park" савдо мажмуаси артофида содир этилган жиноят соҳабай муҳокама қилинди.
Бунда, ушбу савдо маркази сотувчилари ва тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, масъуллар иштирок этди.
Тижорат соҳаси вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолисига виртуал фирибгарлик жиноятининг қурбонига айланиб қолмаслик, турли алдов йўллари орқали мобил алоқа воситаларига келаётган смс хабарларга ишониб, шахсий пластик карта махфий коди ва хос рақамини ҳеч кимга бермаслик тушунтирилди.
Ҳудуд маҳаллаларида аҳоли, айниқса хотин-қизлар орасида жиноятчилик, виртуал ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатлари олдини олиш борасида аниқ мисоллар орқали тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилиб, огоҳликка чақирилди.