Мазкур ҳужжатга биноан, Чирчиқ давлат жисмоний тарбия ва спорт институтида иккита ётоқхона биноси бунёд этилади. 

Уларнинг бири 800 ўринга, иккинчиси эса 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 41 миллиард сўм сарфланади.  

Шунингдек, институтда ободонлаштириш, муҳандислик тармоқлари қурилади ва қозонхона ҳамда трансформатор нимстанциялари ўрнатилади.

Бунинг учун давлат бюжети маблағларидан 13 миллиард сўм ажратилади. Жами бўлиб, Чирчиқ давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига жорий йилда 54 миллиард сўм йўналтирилади.