“Jizzax auto” АЖ Соғлиқни сақлаш вазирлигига яна 108 та бешинчи авлод Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партиясини топширди, ҳозиргача режалаштирилган жами 1000 дона автомобилдан 700 таси етказилган.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Тез тиббий ёрдам машиналарининг автомобиль тиббий салонида шовқин ва тебраниш изоляцияси, беморни намлантирувчи кислород билан таъминлаш тизими, дастакли инфузион тизим, беморни ташиш учун кўп функцияли носилкалар ҳамда кондиционер тизимининг мавжудлиги ҳаракатланиш пайтида автомобиль ичида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятини беради.