Компания фаолияти "Volkswagen" компаниясининг аудиторлари томонидан юқори баҳоланди, натижада завод бешта мавжуд тоифа бўйича энг юқори "Афзаллик" даражаси билан тақдирланди.

Аудит натижалари компаниянинг барча халқаро стандартларга жавоб беришини ва келгусида стратегик ҳамкорликка тавсия этилишини англатади.

"Volkswagen" компанияси томонидан корхоналар аудити ҳамкорларнинг ишлаб чиқариш қувватларини мунтазам текшируви ҳисобланиб, унинг асосида ҳамкорликнинг кейинги стратегияси аниқланади.