Шу муносабат билан ҳудудда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида йўлланма асосида шаҳар ҳокими А.Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ходимлари covid-19 тестидан ўтказилди.
Ўтказилган тест натижаларига кўра Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ходимида covid-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди.
Айни пайтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттиришмоқда.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати