Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Хусусан, узунлиги 29,1 километр электр узатиш тармоқлари ва 5 та трансформатор пунктлари (ТП)ни мукаммал таъмирлаш ҳамда 44,1 километр тармоқлар ва 6 та ТПни жорий таъмирлаш ишларини сифатли якунлаш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилди.

Шу билан бирга Арнасой, Зарбдор, Бахмал, Шароф Рашидов, Зомин, Фориш, Янгиобод, Зафаробод ва Пахтакор туманларида ТПдаги техник камчиликларнинг бартараф этилишини таъминлаш юзасидан тегишли баённома тузилди.

Доимий равишда вилоят ҳокимлиги билан «DATA» марказида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини ўрганиб, вилоятда АСКУЭ тизимини тўлиқ татбиқ этиш мақсадида 2020 йил якунигача истеъмолчиларга ўрнатилган 38 232 та электр ҳисоблаш ускуналарини «Биллинг» тизимига уланишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, вилоят истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 999,5 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берилади. Вилоятда истеъмолчилар сони 263 756 тани ташкил этади.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун 12,1 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 3 674 та ТПдан фойдаланилади.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар 1 233,4 километр электр узатиш тармоқлари ва 242 та ТП мукаммал таъмирланади. Бугунги кунга 19 та ТП, 2,0 тонна трансформатор мойи ва 25,9 километр кабель маҳсулотларининг авария захираси яратилган. Шунингдек, 41 та авария бригада ташкил этилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Гайрат Эрназаров