Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах сайлов округининг биринчи ташкилий мажлисида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Округ сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда округ комиссияси зиммасига юкланган вазифалар, комиссиянинг иш режаси хусусида атрофлича маълумот берилди.
Мажлисда 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг иш режаси ва комиссия аъзоларининг вазифалари тасдиқланиб, уларга гувоҳномалар топширилди.
Худойберди КАРИМОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири