Жорий йилнинг  11 январь куни Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Пахтакор туман экология инспекцияси томонидан Пахтакор тумани «Бахмал» ЦИУ ҳудудида жойлашган "Ювест тоғ" фермер хўжалигининг дала майдони четига ихота мақсадида экилган 42 туп ўсишдан тўхтамаган қайрағоч дарахтлари кесиб кетилганлиги аниқланди.

Ўрганишлар давомида дарахтлар "Ювест тоғ" фермер хўжалиги иш юритувчиси 1988 йилда туғилган Пахтакор тумани «Боғишамол» ҚФЙ яшовчи Ж.Ж исмли фуқаро томонидан кесиб олинганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил, 22 августдаги "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 464-сонли қарорининг 4-иловасига асосан қайрағоч дарахтларининг ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 224 млн 400 минг миқдорида зарар етказилган.

Пахтакор тумани прокуратурасининг қарорига кўра фуқаро Ж.Ж.га нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари давом этмоқда.