Фестиваль давомида вилоят ҳудудидаги турли туман асал маҳсулотлари ва унинг халқ табобатидаги жиҳатлари намойишига урғу берилади.
Бундан ташқари, ўлкамиз доривор гиёҳларга бойлиги билан бутун Ўрта Осиёни ўзига жалб этади. Шу муносабат билан, тадбирда шифобахш гиёҳлар намойиши ҳам ўрин олган бўлиб, унда вилоят ҳудудидаги доривор гиёҳлар турлари ва уларнинг фойдали хусусиятлари намойиш этилади.
Фестивалнинг яна бир ўзига хослиги шундаки, меҳмонларда вилоятимиз туризм салоҳияти билан танишиш имконини берувчи қатор тадбирлар, яъни:
- ҳудуддаги янгича кўринишдаги барча қулайликларга эга меҳмон уйлари;
маҳаллий аҳоли томонидан тақдим этиладиган фольклор жамоаларининг такрорланмас томошалари;
- миллий таомлар намойиши;
вилоятнинг экотуристик масканлари ва маданий мерос объектлари, ҳамда маҳаллий ҳунармандчилик намуналаридан билан яқиндан танишиш имконияти мавжуд, деб хабар беради Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.