Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Шароф Рашидовтумангаз” бўлимига қарашли газчилар Ж.А. ва Ғ.Х. ўзаро тил бириктирган ҳолда фуқаро Д.И.ни алдагани аниқланган.

Улар гўёки хонадондаги табиий газ ҳисоблагичи носоз эканини айтиб, 10 миллион сўм эвазига далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган.

Маълум бўлишича, гумонланувчилар муқаддам 5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Тезкор тадбир давомида улар томонидан олинган 5 миллион сўм пулнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.