Шароф Рашидов туманидаги Пахта қабул қилиш пунктида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот.

Куни кеча, соат 18:13 да Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Шароф Рашидов тумани “Уч-тепа” МФЙ ҳудудида жойлашган “Жиззах Инстурал Тўқима” МЧЖга қарашли Пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 18:20 да етиб бориб, ёнғин 18:24 да ўраб олиниб, 18:50 да ўчирилган. Ёнғин натижасида 1 та 14-сонли ғарамнинг устки қисми тўлиқ ва 15-сонли ғарамнинг устидаги “Султон” навли пахта толалари ёнган. Ёнғин натижасида 35-40 кг пахта толалари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Содир бўлган ёнғинга фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва Тезкор бошқарув маркази ходимлари чиқишган.