2018 йил 30-31 март кунлари Президентимиз Жиззах вилоятига ташрифи доирасида ушбу марказни 100 ўринга айлантириб, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиалининг ташкил этиш бўйича таклифини берди.

Натижада, икки қаватли кардиология маркази уч қаватга айлантирилди, кўркам ва замонавий бино қад ростлади. Филиал ҳозиргача қарийб 14 миллиард сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Филиалда беморларнинг стационар даволаниши ва диагностикаси учун барча шароитлар мавжуд. Шошилинч ҳолатларда беморларга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида филиалда 6 ўринли кардиореанимация бўлими фаолият кўрсатяпти. Барча юрак, қон-томир хасталикларига чалинган беморлар энди ушбу марказда даволанадилар, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумоти асосида