Б.Х.исмли фуқаро ўзи бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситасида ўз хонадонидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни чиқинди полигонига эмас, балки белгиланмаган жойга, яъни Сангзор дарёси бўйига ташлагани учун фуқарога МЖтКнинг 91-прим 1-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг беш баравари, яъни 1 500 000 сўм миқдорида жарима белгиланди. Ноқонуний ташланган чиқиндилар ҳуқуқбузар фуқаро томонидан бартараф этилди.

Шунингдек, ушбу ҳолат такрорланмаслиги, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда чиқиндиларни фақатгина белгиланган жойларга ташлаш юзасидан давлат инспектори томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.