Маълум бўлишича, Халқаро армия ўйинларининг мамлакатимиз ҳудудидаги мусобақасида Ўзбекистон, Хитой, Россия, Беларусь, Вьетнам, Мьянма, Фаластин ва Тожикистон вакилларидан иборат жамоалар қатнашмоқда.   

Ушбу жамоалар икки йўналиш “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Дала ошхонаси” беллашувларида ўзаро куч синашишади.

Эслатиб ўтамиз: Халқаро армия ўйинлари мусобақаларида Ўзбекистон ҳарбийлари мунтазам равишда фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Маълумот учун:   22 августдан 5 сентябргача 11 давлат ҳудудида ўтказиладиган “АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларида дунёнинг 43 давлатидан 295 та жамоа иштирок этади.

Худойберди КАРИМОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири