Қайд этилишича, шу йилнинг 18 декабрь куни фуқаро Т.А томонидан Зарбдор туманидаги “Кериз” қабристони ҳудудидан қимматбаҳо (манзарали) бўлган 17 туп паст бўйли қайрағоч ва 2 туп кўк терак дарахтини ноқонуний кесиши оқибатида ўсимлик дунёсига 435 млн. 750 минг сўм ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Ҳозирда холат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.