Унда ҳақиқатан қизнинг отаси йигитларни дўппослаганини кўриш мумкин. Ушбу ҳолатлар синфхонадаги кузатув камерасига тушиб қолган.

Ҳолат бўйича Жиззах вилоят ИИБ расмий маълумот берди. Қайд этилишича, шаҳардаги 11-сонли ўрта умумтаълим мактабида рўй берган ва жабрланган ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Шу асосида ўтказилган суд-тиббий экспертизаси ўқувчига соғлигининг бузилишига олиб келган тан жароҳати етказилганлигини тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.М га нисбатан Жиноят кодексининг 109- моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: 109-модда. Қасддан баданга енгил шикаст етказиш.

7,5 дан 15 млн сўмгача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.