Компания мутахассислари олинган қон намуналарини ўрганмоқда ва мавжуд дорилар омикрон штамми таҳдидини бартараф эта оладими ёки йўқлигини текшириш учун вакциналарнинг кучайтирувчи дозалари бўйича тадқиқотларни давом эттирмоқда.
“Янги омикрон штамми COVID-19 туфайли касалхонага ётқизиш ва ўлимнинг олдини олиш учун доимий кузатув, синов ва эмлаш муҳимлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Биз Johnson & Johnson томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 вакцинасининг мустаҳкам иммун жавобига ишончимиз комил, у клиник тадқиқотлар давомида вирусга чидамлилик ва ҳимоя хусусиятини намоён эта олди”, деди Johnson & Johnson компаниясининг Janssen Research & Development LLC шўъба корхонаси глобал бош директори Матаи Мэммен. Бундан ташқари, у Johnson & Johnson компанияси омикрон штамми учун вакцина ишлаб чиқаётганини ва агар керак бўлса, бу ишда давом этишини айтди.
“Жанубий Aфрика олимлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик ва Johnson & Johnson томонидан ишлаб чиқилган вакцина самарадорлиги бўйича давом этаётган реал тадқиқотлар орқали биз янги штамм маълумотларига эга бўламиз. Aгар керак бўлса, биз уни тезда клиник синовларга киритамиз, — дея хулоса қилди Мэммен.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ Жанубий Aфрикада кашф этилган янги Б.1.1.529 штаммини юнон алифбосида “омикрон” деб атаган. Жаҳон Тиббиёт Aссоциацияси раиси Франк Ульрих Монтгомери омикронни Эбола вируси билан таққосланадиган ва дельта штамми каби юқумли бўлиб қолиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Бугунга келиб янги штамм нафақат Aфриканинг жанубида, балки Гонконг, Бельгия, Италия, Германия, Швейцария, Франция, Канада, Голландия, Aвстралия ва Буюк Британияда ҳам аниқланган.