Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамкорлигида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилмоқда

Олмазор туманида  жойлашган «Жомий» қурилиш моллари бозорида ўтказилган профилактик тадбир давомида тадбиркорларга онлайн-НКТларидан фойдаланиб мижозларга QR-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги тушунтирилди.

Онлайн-НКТ ўрнатмасдан фаолият юритаётган тадбиркорлар қурилмалар билан таъминланди. Шунингдек, солиқлардан қочиш мақсадида  давлат рўйхатидан ўтмасдан ишлаб келаётган тадбиркорлар фаолияти бозорда ташкил этилган "Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази"да қонунийлаштирилди.