Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий Кенгашда Ўзбекистон ва Тожикистон киноижодкорлари ҳамкорлигида ишга тушиши кутилаётган янги "Жомий ва Навоий" кинолойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди.

Унда Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, «Тожикфильм» давлат муассасаси раҳбари Маҳмасаид Шоҳиён ҳамда Кенгаш аъзолари ва тожикистонлик ҳамкорлар иштирок этишди. 

Жорий йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида барча соҳалар қатори маданий алоқаларни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган эди. Давлат раҳбари буюк аждодларимиз – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм яратиш вақти келганини таъкидлаган. Улар ўртасидаги муносабатлар ҳақида кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Бир қатор ҳужжатли фильмлар суратга олинган. Аммо, шу пайтга қадар яратилган экран ва саҳна асарларида бу икки улуғ мутафаккир дўстлиги етарлича ёритилмагани таъкидланган.

Бадиий кенгашда Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий муносабатлари ҳақида ҳикоя қилувчи кинолойиҳанинг аҳамияти, келгусидаги режалар хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги