4-7 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
8 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқ бўлади, сўнг ҳафта охиригача ҳарорат +13...+18 даража илиққача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси -2...-5 даража совуқдан +2...+5 даража илиққача кўтарилади.
Шамол асосан шарқий йўналишда бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади, 8 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.
5-6 март кунлари республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
6-7 март кунлари айрим тоғли ҳудудларда, 8 мартда тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтимизда: 4-7 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0...-2 даража совуқдан +3...+5 даража илиққача, кундуз кунлари +5...+7 даража илиқдан +15...+17 даража илиққача кўтарилади.
6-7 мартда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсди.