Бу кўрсаткич 2024 йилда 31 минг 542 гектарни ташкил этган эди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳолатлар Тошкент вилоятида қайд этилди — 870 та ҳолатда 11 минг 829 гектар ер майдони ёқиб юборилган. Кейинги ўринларда:
- Андижон вилояти — 7 665 гектар (738 ҳолат)
- Сурхондарё вилояти — 2 104 гектар (279 ҳолат)
- Наманган вилояти — 1 542 гектар (110 ҳолат)
- Самарқанд вилояти — 1 076 гектар (143 ҳолат)
- Сирдарё вилояти — 1 055 гектар (83 ҳолат)
- Жиззах вилояти — 904 гектар (61 ҳолат)
- Фарғона вилояти — 519 гектар (66 ҳолат)
- Бухоро вилояти — 256 гектар (43 ҳолат)
- Хоразм вилояти — 99 гектар (31 ҳолат)
- Қорақалпоғистон — 52 гектар (9 ҳолат)
- Қашқадарё вилояти — 14 гектар (2 ҳолат)
- Навоий вилояти — 8 гектар (1 ҳолат)
Давлат космик мониторинги доирасида энг кўп дала ёнғинлари Тошкент вилоятида, энг кам ҳолат эса Навоий вилоятида кузатилди. Ўтган 2024 йилда ҳам Тошкент вилояти ноқонуний ҳолатлар бўйича биринчи ўринда қайд этилганди.
Шунингдек, таҳлиллар давомида ўтган йили ёқиб юборилган ва бу йил ҳам такрорланган майдонлар аниқланган:
- Тошкент вилоятида — 73 та ҳолат
- Сурхондарё вилоятида — 47 та ҳолат
- Самарқанд вилоятида — 13 та ҳолат
Янги имконият сифатида Агентлик 2025 йилдан dalaYongini.cmspace.uz портали ва махсус @UzCosmosYonginbot телеграм-ботини ишга туширди. Улар орқали фуқаролар дала ёнғинлари ҳақида реал вақтда сурат ва манзилларни юборишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 гектар ерда дон пояси ёқилганда атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди тарқалади. Бу ҳолат инсон саломатлигига жиддий хавф солиши, шунингдек, атроф-муҳит ва тупроқ унумдорлигига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланмоқда.