Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 28 та тиббиёт коллежлари ҳамда 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига қабул жараёни ҳам бошланади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тиббиёт коллежларида касбларнинг мураккаблиги ва ушбу таълим битирувчилари инсон саломатлигига масъуллиги ва аҳолининг тиббий маданият ва саломатлик кўрсаткичларини ошириши борасида фаолият юритишларини инобатга олиб, тўлиқ умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар 2 йил муддатга кундузги таълим шаклида, техникумларда эса тўлиқ умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар 3 йил муддатга кундузги таълим шаклида соҳа бўйича олий таълим дастурлари билан интеграциялашган режа ва дастурлар асосида таълим олишлари белгиланган.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларига жавоб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳафтанинг душанба-шанба кунлари соат 9:00-18:00 гача ишлайдиган мурожаатлар маркази (Call-марказ) ҳам жорий йил 20 августдан ўз фаолиятини бошлаши кўзда тутилган.
Коллеж ва техникумларга онлайн қабул жараёни билан боғлиқ янгиликлар ҳақида яна қўшимча маълумотларни бериб борамиз.