Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 7 та подстанцияда юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб, подстанцияларда қўшимча 631 МВА қувват оширилган.

  1. Тошкент вилояти “Чирчиқ” подстанциясида 150 МВА;
  2. Қорақалпоғистон Республикаси “Беруний” подстанциясида 125 МВА;
  3. Хоразм вилояти “Хоразм” подстанциясида 75 МВА;
  4. Фарғона вилояти “Ўзгариш” подстанциясида 50 МВА;
  5. Бухоро вилоятида “Қуйимозор” подстанциясида 63 МВА;
  6. Қашқадарё вилоятида “Амир Темур” подстанциясида 125 МВА;
  7. Навоий вилоятида “Горная” подстанциясида – 43 МВА юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб ишга туширилди ва 631 МВА қувватга оширилди.

Шунингдек, йил якунига қадар 10 та юқори кучланишли подстанцияда 1000 МВА қўшимча қувват оширилиши кутилмоқда, жумладан:

  1. Қашқадарё вилояти, “Қарши” подстанциясида 75 МВА;
  2. Бухоро вилояти, “Қуйимозор” подстанциясида 127 МВА;
  3. Самарқанд вилояти, “Самарқанд” подстанциясида 9 МВА;
  4. “Каттақўрғон” подстанциясида 75 МВА;
  5. Навоий вилояти, “Химия” подстанциясида 200 МВА;
  6. “Горная” подстанциясида 43 МВА;
  7. Фарғона вилояти, “Фарғона” подстанциясида 75 МВА;
  8. Тошкент шаҳри, “Юксак” подстанциясида 23 МВА;
  9. Сурхондарё вилояти, “Шеробод” подстанциясида 249 МВА; 10. Жиззах вилояти, “ДНС” - 2 подстанциясида 124 МВА қўшимча қувват оширилади.

Жорий йил якунига қадар 3 та инвестиция лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Хусусан:

- “Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 500 кВли “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси.

- “500 кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500 кВли “Сурхон” подстанциясидаги очиқ тақсимловчи қурилма (ОТҚ)ни кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси.

- “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан жорий йилнинг биринчи яримйиллигида жами 398,6 млрд. сўмли лойиҳалар фойдаланишга топширилди.