2022 йилда Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” ҳамда қўшимча дастурлар доирасида, шунингдек, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан халқ таълими тизимидаги жами 807 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

Жумладан:
 
Инвестиция дастури доирасида — 341 та;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида — 257 та;

Президентнинг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлар асосида — 51 та;

маҳаллий бюджет ва ҳомийлик макблағлари ҳисобидан — 30 та умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш;

128 та хом ғиштдан қурилган филиал биноларини қайта қуриш ишлари бажарилди.

Мазкур мақсадлар учун жами 3,2 трлн. сўм бюджет маблағлари йўналтирилди.

Ҳозирги кунда:

35 та янги мактаб бинолари қурилди ҳамда 28 096 нафар ўқувчи ўрни яратилди;

474 та мактаб реконструкция қилиниши натижасида 100 010 қувватли қўшимча ўқув бинолари қурилди;

280 та мактабнинг 196 560 ўринли мавжуд бино ва иншоотлари мукаммал таъмирланди;

128 та хом-ғишт ва лой-пахсадан қурилган мактаб филиали бинолари замонавий қиёфада қайта барпо этилди;

516 та умумтаълим мактаби мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланди.

Шунингдек:

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 942 та таълим муассасасининг моддий-техник таъминоти ва инфратузилмаси янада яхшиланди.