Жорий йилда докторантура учун квоталар сони 2 бараварга оширилиб, 3 600 тага (PhD – 3 314 та, DSc – 286 та) етказилди
Бунда алоҳида эътибор сунъий интеллект, математика, физика, кимё, биология ва биотехнология, энергетика ва электротехника, геология сингари устувор йўналишларга берилди.
2019-2021 йилларда жами 5 544 нафар тадқиқотчи фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилган (PhD – 4535 та, DSc – 1009 та).
2020-2022 йиллар давомида илмий ишларни муддатидан олдин ҳимоя қилган изланувчилар 298 нафарни (PhD – 274, DSc – 24) ташкил қилди ҳамда докторантларга 9 092,2 млн. сўм рағбатлантириш маблағи ажратилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.