Президентимизнинг 2022 йил 8 февралдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилда чорвачилик йўналишидаги барча лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушуриш бўйича Ургут туманида паррандачилик йуналишида 2022 йил учун 11 минг бошга мўлжалланган 2 та 1 миллиард 380 миллион сўмлик лойиҳа режалаштирилган. Натижада туманда 15 та янги иш ўринлар яратилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда паррандачилик йўналишида фаолият юритиб келаётган “Ўрамас паррандачилик” фермер хўжалигида 90 минг бош тухум йўналишида паррандалар парвариш қилинмоқда. Бу ерда бир кунда 85 минг дона тухум ишлаб чиқилиб, халқ дастурхонига етказиб берилмоқда.

Ушбу фермер хўжалигига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорига асосан тухумнинг ҳар бир донаси учун 100 сўмдан субсидия ажратилмоқда.

Гўшт йўналишида 2 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 18 минг бош жўжалар парвариш қилиб келинмоқда. Ушбу парваришдаги жўжалардан халқ истеъмоли учун 21.6 тонна парранда гўшти етказиб бериш кўзда тутилган.

А.Холиқов,

 “Ўзагроинспекция”нинг Ургут туман

бўлими бошлиғи