Мазкур дори воситалари беморлар аҳволининг яхшилаб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига эҳтиёжни камайтириш имконини берди.
Коронавируснинг оғир шаклини ревматоид артрит терапиясида қўлланиладиган Барицитиниб билан, хавф даражаси ўртача бўлган шаклини эса Сотровимаб билан даволаш тавсия этилмоқда.
ЖССТ, шунингдек, коронавируснинг янги штаммлари, хусусан, Омикронада бу дори воситалари қанчалик самара бериши ҳозирча номаълумлигини қайд этди, дея хабар беради korrespondent.net.