Экспертнинг айтишича, “дельта” вируснинг бошқа мутациялари билан солиштирганда ўта юқувчан. У дунёда эпидемиологик вазият ёмонлашаётганини, касаллар сони ошаётганини ҳам қайд этди.
ЖССТ бош директорининг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакцина етишмаётган мамлакатларда вазият оғир кечмоқда ҳамда пандемия ҳали ҳеч қаерда тугагани йўқ.