Бу 28 ноябрь — 4 декабрь саналарида касалланишлар сони ундан аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 17 фоизга камайганини тасдиқлайди. 

Инфекцияни юқтириш билан боғлиқ энг кескин пасайиш динамикаси Африка минтақасида қайд этилди — 78 фоиз! Жануби-Шарқий Осиёда бу статистика 27 фоизни ташкил этди. Америка минтақасида эса аксинча ўсиш кузатилди (+14 фоиз). 

Ўлим кўрсаткичлари ҳам Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан (+3 фоиз) ташқари, қолган минтақаларда пасайди. Жумладан, бу борада Африка (-83 фоиз) ва Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатлари (-33 фоиз) етакчилик қилди.