Улардан 90 минг 520 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу рақамлар ўтган 4 ҳафта ичида Ер юзида СOVID-19 ни юқтириш ҳолатлари 89 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 8 фоизга камайганини ифодалайди. 

28 кун давомида энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

Хитой — 3,48 миллион,
Япония — 2,43 миллион,

АҚШ — 1,32 миллион,
Жанубий Корея — 736 минг,

 Бразилия — 389 минг нафар.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:

Хитой – 40 812,
АҚШ — 15 294,

 Япония — 9 874,
 Буюк Британия — 2 671,
 Бразилия — 2 566 нафар.

ЖССТнинг тавсиясига кўра, коронавирусни жиловлаш ва пандемияни бекор қилишга эришиш учун дунё аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши зарур.