Райаннинг таъкидлашича, айни пайтда ер юзида қанча аҳоли COVID-19га чалинганда жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши ҳақида ЖССТнинг аниқ хулосалари йўқ. Унинг сўзларига кўра, кўпчилик олимлар дунё аҳолисининг 60 ёки 80 фоизи вирус билан оғриганида, пандемия чекина бошлашини айтса, баъзи илмий хулосалар бундан ҳам кам фоиз бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Майкл Райан яна бир фактга эътибор қаратди. Унга кўра, COVID-19 билан оғриган бемор, тузалганидан кейин ҳам узоқ вақтгача ўзини ёмон ҳис қилишда давом этиш ҳолатлари кўп. Айниқса, ёш беморларда вирус енгил тарзда ўтиб кетган бўлса-да, орадан 10-15 ҳафта ўтиб, уларда лоҳаслик, йўтал ва нафас қисиши каби аломатлар кўзга ташланмоқда.

Касалликнинг узоқ муддатли оқибатлари ва асоратлари эса мутахассислар томонидан тўлиқ ўрганилмаган.