“Биз пандемияни назорат қилишда ютуқларга эришаётган бўлсак-да, у жуда хавфли босқичда қолмоқда”, деди Гебрейесус ЖССТ брифинги пайтида.
Унинг сўзларига кўра, ушбу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли мамлакатларни “шахсий ҳимоя воситалари, тестлар, дорилар ва вакциналарни адолатли тарқатишда” қўллаб-қувватлашдир.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда 184,5 миллион нафар киши коронавирус билан касалланган бўлиб, улардан 3,9 миллион нафари вафот этган.