"Хитой ҳукумати икки томоннинг келишувига биноан, ЖССТ мутахассисларини COVID-19 манбасини аниқлаш учун хитойлик олимлар билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш мақсадида Пекинга келишига розилик билдирди. Айни пайтда ташкилотнинг икки нафар эксперти Пекинда бўлиб турибди” деди у.
Унинг таъкидлашича, Хитой ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вируснинг келиб чиқиши илмий масала эканлиги тўғрисида умумий фикрда. Олимлар бу борада халқаро ҳамкорлик ва тадқиқотларни бошлашлари керак.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили ЖССТ экспертлари кимлар билан учрашиши ва қайси жойларга бориши ҳақида маълумот бермади.