Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари янги вирусларнинг ташувчиси бўлиши мумкин бўлган ёввойи қушлар савдосининг олдини олиш учун озиқ-овқат бозорларида назоратни кучайтиришни маслаҳат беради, дейилади ЖССТнинг COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича фавқулодда қўмитаси мажлиси якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда.

Бундан ташқари, ЖССТга аъзо мамлакатларга "ҳайвонлардан одамларга касалликлар юқишининг олдини олиш мақсадида ҳайвонларнинг кўпайишини мониторинг қилиб бориш" тавсия қилинди, деб хабар беради ЎзА.

"Мониторингни кучайтириш мақсад янги вирусларнинг ёки уларнинг янги турлари пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳайвонларнинг кўпайишини назоратга олиш", – дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, ЖССТ экспертлари халқаро парвозларда эмланганлик тўғрисидаги ҳужжат талаб қилмасликни тавсия этмоқда.

"Чунки бу эркин ҳаракатланишда тенгсизликни келтириб чиқаради", дейилади хабарда.