-Ҳозирги вақтда ЖССТ томонидан 7 миллионга яқин COVID-19 ҳолати қайд этилган ва қарийб 400 минг ўлим ҳолатлари қайд этилган”, - деди ташкилот раҳбари душанба куни бўлиб ўтган онлайн-брифингда. - Европадаги вазият яхшиланаётган бўлса-да, глобал миқёсда ёмонлашмоқда.  

Тедрос АдхГебрейесуснинг сўзларига кўра, охирги ўн кунликнинг тўққиз куни ичида янги касалларнинг сони 100 минг кишидан ошди. Якшанба куни эса 136 мингдан ортиқ ҳодиса қайд этилди-бу бир кунлик рекорд кўрсаткич.

-Кеча юз берган ҳолатларнинг деярли 75 фоизи 10 мамлакатда,   асосан Америка ва Жанубий осиёда,- деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори. - Шунингдек, биз Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг баъзи жойларида касалларнинг кўпайганини кузатмоқдамиз