“Ҳозир дунё ҳақиқий хавф-хатар даврида. Биз эришган ютуқларнинг кўпи энди ўз аҳамиятини йўқотади”, деди у.
ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, вируснинг тарқалишига ижтимоий алоқаларнинг кўпайиши, соғлиқни сақлаш ва давлат сиёсатининг бир-бирига мос келмаслиги ва “адолатсиз эмлашлар” сабаб бўлмоқда. Унинг эслатишича, коронавирусга қарши вакциналарнинг 80 фоиздан ортиғи юқори ва ўрта даромадли мамлакатларга етказиб берилган.
Гебрейесус, шунингдек, пандемияга қарши курашда эришилган ютуқлар йўқолиб бормоқда, соғлиқни сақлаш тизимлари зўриққан ва инфекция юқтирганлар сонининг кўпайиши одамларни қутқариш учун зарур бўлган даволаш воситаларининг етишмаслигини келтириб чиқармоқда, деди.
Интерфакс маълумотига кўра, 5 августда Жонс Хопкинс университети бутун дунё бўйлаб 200 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати ҳақида хабар берган. Университет маълумотларига кўра, COVID-19 туфайли дунёда 4,2 миллион киши вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти веб-сайти ҳам 200 миллиондан ортиқ ҳолат ҳақида хабар беради.