“Авиакомпаниялар оғир аҳволдаги ёки парвоз чоғида соғлиғи ёмонлашиши мумкин бўлган баъзи йўловчиларни самолётга чиқаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга”, — дейилади ЖССТ ҳужжатида.

Улар қуйидагилар:

- туғилганига 48 соат тўлмаган (ёки муддатидан аввал дунёга келган) чақалоқлар;

- ҳомиладорликнинг 36-ҳафтаси ёки ундан ортиқ даврида бўлган аёллар (кўп ҳомиладорлик учун бу кўрсаткич 32 ҳафтага тенг)

- стенокардия ва кўкрак қафасидаги оғриқ, юқумли касалликлар, юрак-қон томир тизими хасталикларига чалинганлар;

- яқинда инфаркт ёки инсультни бошдан кечирганлар;

- танада ҳаво ёки газ тўпланиши мумкин бўлган жароҳатлари бор ва яқинда ошқозон, ичак, кўз, юз ёки бош мия операцияларини ўтказганлар;

- нафас олиш тизими билан боғлиқ ўткир ва узоқ муддатли хасталиклардан азият чекувчилар;

- пневмония ташхиси қўйилганлар;

- тинч ҳолатда нафас қисиши хуруж қилувчилар;

- ўроқсимон ҳужайрали анемияга чалинганлар;

- пневмоторакс (ўпка тешилиши) аниқланганлар;

- қулоқ инфекцияси бор беморлар;

- декомпрессия касаллиги билан оғриганлар;

- бош мияда босим ошишидан (қон кетиши, жароҳатлар ёки инфекция туфайли) қийналадиган кишилар.

Экспертларнинг қўшимча қилишича, бу рўйхат турли авиакомпаниялар талаблари асосида бироз фарқланиши ҳам мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.