Вазирлик бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, 7 мартдаги давлат комиссиясининг 10-сонли баёни 8-иловасида мавжуд таълим йўналишларида тест жараёнлари бўлиб ўтади. Бу ерда мавжуд бўлмаган йўналишларнинг барчасида эса давлат комиссиясининг қўшимча қарори билан касбий-ижодий имтиҳон орқали қабул амалга оширилади.

«Журналистика соҳасида йўналишлар кўп, улардан қайси биридир ижодий имтиҳон орқали, қайси биридир бутунлай тест саволлари орқали ўтказилади. Демак, юқоридаги рўйхатда борлари ижодий эмас, фақат тест бўлади. Бу рўйхат эса Давлат тест марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида бор», — деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқов.

Маълумот ўрнида, давлат комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021–2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланган.