Унда журналистлар марказда фуқаролар учун яратилган шароитлар, мурожаатларни қабул қилиш ҳамда махсус жиҳозланган мобил автобусда аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш жараёни билан танишишди. Бундан ташқари, марказда хизматлардан фойдаланаётган фуқаролар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг давлат хизматлари кўрсатиш сифати борасидаги фикрларини ўрганишди.

Шунингдек, иштирокчиларга субсидия олиш тартиби, бугунгача мазкур йўналишда келиб тушган мурожаатлар, кўрсатилган хизматлар ва соҳадаги янгиликлар бўйича ҳам маълумот берилди. Марказга ўрнатилган замонавий ускуналар, тез орада берилиши режалаштирилаётган янги намунадаги кадастр паспортининг тақдимоти ўтказилиб, унинг афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида журналистлар марказда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш, ЭРИ калити олиш бўйича ташкил этилган ўқув машғулотларини ҳам кузатиш имконига эга бўлишди.

ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати