Айнан шу тамойил асосида K-DAVO кўп тармоқли клиникаси фаолият юритади — бу ерда беморга организмни текширишда комплекс ва профессионал ёндашув таклиф этилади.
Chek-up — профилактиканинг асоси
K-DAVO эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган BASIC, SILVER ва GOLD комплекс текширув дастурларига ихтисослашган. Ушбу дастурлар яширин ва энди бошланаётган касалликларни эрта босқичда аниқлаш, организмнинг умумий ҳолатини баҳолаш ва тор соҳа мутахассисларидан аниқ тавсиялар олиш имконини беради.
Мунтазам chek-up — бу касаллик оқибатларини даволаш эмас, балки уларнинг олдини олиш, беморнинг вақтини, кучини ва ресурсларини тежаш демакдир.
Эксперт даражадаги замонавий диагностика
K-DAVO клиникасида дунёнинг етакчи брендларига мансуб юқори аниқликдаги ускуналардан фойдаланилади:
- УЗИ — SAMSUNG
- МСКТ (128 кесим) — PHILIPS
- Эндоскопия — PENTAX
- Тана таркибини таҳлил қилиш — InBody
- Лаборатория текширувлари — ROCHE
Бундай техник жиҳозланиш ҳар бир текширувнинг аниқлиги ва юқори диагностик аҳамиятини таъминлайди.
Тажрибали шифокорлар жамоаси
Клиникада катта клиник тажрибага эга малакали мутахассислар қабул олиб боради:
- кардиолог, гастроэнтеролог, невролог, педиатр, гинеколог, ЛОР-шифокор, терапевт ва бошқа тор соҳа шифокорлари.
Ҳар бир бемор фақат текширув натижаларини эмас, балки уларнинг профессионал таҳлили ва индивидуал тавсияларни ҳам олади.
Бемор учун қулайлик — клиника устуворлиги
K-DAVO тиббий текширувлар имкон қадар қулай шароитда ўтиши учун барча имкониятларни яратган:
- эркаклар ва аёллар учун алоҳида кийиниш хоналари
- chek-upдан сўнг овқатланиш учун қулай ошхона
- она ва бола хонаси
- кундузги стационар
- сувли кулерлар
- замонавий лифт ва автотураргоҳ
Хизмат сифатига алоҳида эътибор қаратилади: беморлар олдиндан ёзилиш асосида қабул қилинади ва chek-upнинг барча босқичларида индивидуал ҳамроҳлик билан таъминланади. Таҳлил ва текширув натижалари онлайн тарзда тақдим этилади.
K-DAVO — соғлиғингиз доимо назоратда
K-DAVO — бу замонавий технологиялар, шифокорлар профессионализми ва ҳар бир беморга бўлган самимий ғамхўрлик уйғунлигидир. Бу ерда тиббий-профилактик текширув расмий жараён эмас, балки соғлиқ ва ҳаёт сифатини сақлашга хизмат қилувчи самарали воситадир.
K-DAVO — диагностика, қулайлик ва ишонч бир жойда мужассам бўлган клиника.
Rеклама