Янги музлатгичнинг асосий қисми яхши совутмай қўйди.  Унга қўйилган озиқ-овқатларнинг таъми тезда бузила бошлади. Бу ҳақида савдо дўконига бир неча маротаба мурожаат қилди. Лекин бирон натижа бўлмади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан йўналтирилган истеъмолчининг мазкур мурожаати Агентликнинг Наманган вилояти ҳудудий тузилмаси “Уйчи кредит маркет” МЧЖ биргаликда ўрганилганда, музлатгичнинг ишлаб чиқаришдаги нуқсони бўлгани ва уни таъмирлаб бўлмаслиги компания сервис хизмати томонидан тасдиқланган. Агентлик саъй-ҳаракати билан музлатгичга тўланган 3 660 000 сўм маблағ истеъмолчига қайтариб берилди.

Маълумот учун, кафолат муддати — бу товарлар сотиш шартномаси бўйича сифат талабларига жавоб бериши ва иш ҳамда хизматлар истеъмол хусусиятларини сақлаб қолиши керак бўлган давр ҳисобланади. Қоида тариқасида узоқ муддат фойдаланиш ёки сақлаш учун мўлжалланган маҳсулотларга, айниқса, техника товарларига кафолат муддати ўрнатилади. 

Ҳурматли истеъмолчилар, маиший техника товарларини харид қилаётганда уларнинг кафолат муддати таъминланганлигига эътибор қаратинг. Агар кафолат муддати мобайнида товарда нуқсонлар аниқланса уни қайтариш ёки хизмат кўрсатиш маркази томонидан бепул таъмирлатиб олишингиз мумкин, дея огоҳлантиради Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўз хабарида.