Бу ғалати жонзотнинг кўзлари ёруғликка жуда сезгир бўлиб — кам учрайдиган намунадир. Монтерей-Бей аквариум тадқиқот институти (MBARI) олимлари бундай балиқни атиги 9 марта кўришган. Сўнгги бор Ventana дрони ёрдамида Тинч океани соҳилидаги энг чуқур жойлардан бири бўлган Монтерей дарасида 650 м баландликда балиқни кўришга муваффақ бўлинди.
Ёритгичлар нурида балиқ кўзлари ёрқин яшил рангни акс эттиради, улар шаффоф пешона орқали бевосита кўринади. Нурга жуда сезгир бўлган балиқлар ёритгич нурини вертикал ўқ бўйлаб айлантиради. Оғиз устидаги иккита бўшлиқ ҳид ҳисси учун масъул ҳисобланади. Тахминларга кўра, балиқлар тепасида зоопланктон ёки медуза каби йиртқичлар сузаётган бўлса, кўпинча ҳаракатсиз кутиб туради. Катта текис сузгичлар сузиш ҳолатини ушлаб туришига имкон беради. Балиқлар кўзларини юқорига қаратади ва ўлжасини аниқлашга ҳаракат қилади. Кўзларидаги яшил пигмент сув юзасида ёруғликнинг порлашини фильтрлашга ёрдам беради.
Балиқнинг яшаш жойи Беринг денгизидан Япония ва Жанубий Калифорниягача чўзилган. Балиқ океаннинг қоронғи ҳудудида 200 дан 1000 м гача чуқурликда яшайди, у ерда сув ҳар қандай ҳолатда ҳам қуёш нури тушишига тўсқинлик қилади. Олимлар бундай балиқларнинг сони ҳақида ҳали аниқ маълумотга эга эмаслар.
Шаффоф балиқлар биринчи марта 1939 йилда аниқланган — кейин балиқчилар уни тўр билан тутиб, бошидаги шаффоф қалқонни йўқ қилишган. Шундай қилиб, олимлар 2000-йилларга қадар бу жонзот ҳақида билишмаган, Монтерей-Бей аквариум тадқиқот институти олимлари уларни табиий яшаш жойларида биринчи марта қайд этди.