Унинг фикрича, яқин 15 йил ичида заҳарли газ ишлаб чиқаришни 35 фоизга қисқартириш бўйича мақсадига эришишига ёрдам беради экан. Мавжуд маълумотларга қараганда, штат бўйича тарқаладиган барча зарарли моддаларнинг ярми айнан автомобилларга тўғри келади экан. Бу эса Лос-Анжелес ва Калифорния водийсида ҳавода ҳар куни қурум пайдо бўлишига олиб келяпти экан. Ньюсомнингсўзларига қараганда, қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиш пайти келган.

«Бу иқлим ўзгаришига қарши қабул қиладиган қароримизнинг энг самаралиси бўлади», — деб таъкидлади Губернатор. Ньюсон, шунингдек, бир неча ўн йиллар давомида автомашиналар биз ва болаларимиз нафас олаётган ҳавони булғаб келиши, энди эса болаларимизда астма келтириб чиқарилишига, автомобиллар ўрмон ёнғинини келтириб чиқаришига, музларнинг эриб кетишига, бунинг натижасида денгизлар сатҳи кўтарилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Шундай бўлсада, қабул қилинган қарор ички ёниш двигатели билан ишлайдиган автомобилларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келмайди. Таъқиқ фақат янги машиналар сотувига қаратилган. Эски автомашина эгалари ўз машиналаридан фойдаланишда давом этиши ёки уларни арзон бозорда сотиб юбориши мумкин.

Ҳукумат ҳозирча, хусусий сектор билан биргаликда штат бўйича ҳам ерда электромобиллар учун қувватловчи станциялар ташкил этиш билан шуғулланмоқчи. Бу эса маҳаллий аҳолининг электромобиллардан фойдаланиш имкониятини енгилаштиради.

Тахминларга кўра, 15 йиллардан кейин электромобиль ва оддий автомобиллар нархи тенглашади, деб хабар беради Российская газета.