Энг кучли зилзила магнитудаси 4,8 баллни ташкил этди, деб хабар берди АҚШ Геология хизмати. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

Биринчи силкинишлар Москва вақти билан 11.36 да қайд этилган, манба Эль-Сентро шаҳридан уч километр узоқликда, 18,9 километр чуқурликда жойлашган. Шундан сўнг яна 12 бор ер силкиниши содир бўлди, деб хабар беради mir24.tv.